Ўзбекистон ва Бельгия олий таълим муассасалари ўртасидаги академик ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Май 19, 2024. 14:26 • 56 сония
• 240
БРЮССЕЛЬ, 26 май /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Бельгиянинг Намюра университети ректори Анник Кастио билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ва Бельгия ўртасида таълим ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ректор Анник Кастиога Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва олий таълим тизимини такомиллаштириш ҳақида маълумот берилди. Мамлакат раҳбариятининг тажрибали ва малакали мутахассислар тайёрлашга бўлган эътибори алоҳида таъкидланди.
Намюра университети ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари, сунъий интеллект, тиббиёт ва фармацевтика каби йўналишларда академик ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Музокаралар натижасида, икки мамлакат университетлари талабалари, тадқиқотчилари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида қўшма академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси