Logo

Тошкент ва Ашхобод шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

Октябрь 15, 2025. 19:58 • 48 сония

230
Тошкент ва Ашхобод шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

АШХОБОД, 19 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов ва Ашхобод шаҳар ҳокими Рахим Гандимов билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда икки давлат пойтахт шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Тошкент ва Ашхобод шаҳар ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битимни амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шу йилнинг 27-29 ноябрь кунлари ўтказиладиган "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм ярмаркасида Ашхобод шаҳар ҳокимлиги делегациясининг иштироки ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиши қайд этилди.

Мулоқот давомида Туркманистон пойтахтида "Тошкент" боғининг ва Ўзбекистон пойтахтида "Ашхобод" боғининг барпо этилиши халқаро муносабатлар амалиётида чинакам ноёб воқеа бўлгани ва халқларимиз дўстлигининг янги тимсолига айланганини алоҳида таъкидлади.

Учрашув якунида, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтириш ҳамда "Тошкент" боғини Ашхобод аҳолиси ва меҳмонлари учун янада оммалаштириш йўлида унинг ҳудудида мунтазам равишда маданий тадбирларни ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш