Тел-Авив шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган ахборот тизимини яратиш лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди
Январ 17, 2024. 10:38 • 42 сония
• 288
ТЕЛЬ-АВИВ, 17 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон дипломатлари Исроилнинг «Geomage» компанияси таъсисчиси ва «GeoCloud.AI» лойиҳаси бош бошқарувчиси Эмиль Губерман билан учрашдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида нефть ва газ соҳасида тадқиқотлар ўтказиш, жабҳага янги технологиялар, замонавий хизматлар ва дастурий таъминотларни жалб қилиш йўналишида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Эмиль Губерман Ўзбекистонда йиллар давомида йиғилган турли геологик ва геофизик маълумотларни ҳамда визуал материалларни сунъий интеллект асосида рақамлаштирилган «GeoCloud.AI» конлар ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳасини амалга ошириш таклифини билдирди.
- «GeoCloud.AI» дастурининг афзалликлари Ўзбекистондаги барча конлар бўйича маълумотларни излаш, талқин қилишни ҳамда энг самарали ечимларни таклиф қилишдан иборат», - деди у.
Учрашув якунида «GeoCloud.AI» компанияси дастурининг пилот лойиҳасини Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда «Ўзбекнефтегаз» АЖ вакиллари билан муҳокама қилиш ва амалга ошириш ҳақида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади