Токиода Ўзбекистон ва Япония парламентлараро ҳамкорлигини янада жадаллаштириш истиқболларини муҳокама қилинди
Октябрь 19, 2025. 12:56 • 38 сония
• 270
ТОКИО, 19 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Мухсинхўжа Абдураҳмонов Япония парламентининг Вакиллар палатаси депутати, парламентнинг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси ижро қўмитаси раиси ўринбосари Хажиме Сасаки билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Томонлар Ўзбекистон ва Япония парламентлараро ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболлари хусусида фикр алмашдилар.
Ўзбекистон Президентининг 2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган тарихий ташрифи икки томонлама алоқаларни янги босқичга кўтариб, ўзаро савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим ва туризм каби соҳаларни ривожлантиришга жуда катта ҳисса қўшгани қайд этилди.
Хажиме Сасаки Ўзбекистон ва Японияни узоқ йиллик тарих, ўзаро дўстона ва ишончга асосланган алоқалар боғлаб туришини таъкидлади.
У, шунингдек, Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси аъзолари билан биргаликда икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш учун ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлиги билдирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади