Ўзбекистон адабиёти, санъати ва туризм салоҳияти Гуанчжоуда ўтган халқаро кўргазмасида намойиш этилди
Август 22, 2025. 12:45 • 47 сония
• 44
ГУАНЧЖОУ, 22 август. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 16-19 август кунлари Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган "Southern China Book Fair" халқаро кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Юртимиз стендида мамлакатимиз адабий муҳити, санъати, ва туризми салоҳиятига бағишланган материаллар, ҳунармандчилик ва тўқимачилик маҳсулотлари намойиш этилди, шунингдек, ўзбек миллий таомлари тақдим этилди.
Кўргазма майдонида Ўзбекистоннинг маданий ва гастрономик туризми салоҳияти ҳамда юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг тақдимотлари ўтказилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон стенди кўргазма ташкилотчилари ва меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди.
"Southern China Book Fair" 33 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинаётган Хитойдаги нуфузли халқаро кўргазмалардан бири ҳисобланади. Мазкур тадбир хорижий давлатларнинг маданияти, санъати, адабиёти ва туризм салоҳиятини оммалаштириш учун ноёб платформа бўлиб хизмат қилмоқда.
Жорий йилги кўргазмага 2 миллиондан ортиқ киши келди ҳамда салкам 800 га яқин маҳаллий ва хорижий ОАВ томонидан кенг ёритиб борилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади