Logo

Вашингтонда "Ўзбекистон бизнес етакчилари" дастури ғолиблари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

Август 10, 2025. 11:06 • 59 сония

64
Вашингтонда "Ўзбекистон бизнес етакчилари" дастури ғолиблари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

ВАШИНГТОН, 10 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида АҚШнинг "Америка кенгашлари" томонидан ташкил этилган "Ўзбекистон бизнес етакчилари" (Uzbekistan Business Leaders Program) дастури ғолиблари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Uzbekistan Business Leaders Program" дастури "Америка кенгашлари" томонидан АҚШДавлат департаменти ва мазкур мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида амалга оширилади.

Тадбир Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги динамикаси, алоқаларнинг драйвер тармоқлари ҳамда ривожлантириш зарур бўлган йўналишлар юзасидан фикр алмашиш мақсадида ташкил этилди.

 Анжуман аввалида ёш тадбиркорлар учун элчихона биносида очилган музей, IT Park ва Риштон керамика маҳсулотлари кўргазмаси бўйлаб экскурсия уюштирилди. Ҳамюртларимизга Ўзбекистон тарихи, маданияти, миллий давлатчилик анъаналари, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий дипломатия, сиёсий мулоқот ҳамда таълим йўналишидаги ҳамкорлик тўғрисида сўзлаб берилди.

 Давра суҳбати давомида таклиф ва ташаббуслар тингланди. Янги стартап ғоялар ва бизнес лойиҳалар муҳокама қилинди. Америка кенгашлари масъул ходимининг таъкидлашича, ушбу дастур иштирокчиларининг якуний лойиҳалари ўртасида танлов ўтказилди. Шунингдек, ғолиб деб топилган лойиҳалар молиялаштириш масаласи ишлаб чиқилаётганини билдирди.

Ўзбекистон вакиллари ўз чиқишларида АҚШнинг Чикаго, Клевленд ва Питтсбург шаҳарларида олган билим ва тажрибаларини икки мамлакат ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлашга сафарбар этишларини билдирдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш