Ўзбекистон ва Беларусь профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Март 10, 2025. 10:47 • 2 дақ
• 175
МИНСК, 11 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Раҳматулла Назаров Беларусь таълим вазири Андрей Иванец билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Музокаралар чоғида Беларусь Президентининг 2024 йил 7-9 февраль кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи давомида мактабгача ва мактаб таълими соҳасида эришилган икки томонлама келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Андрей Иванец Беларусь Таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида имзоланган "Йўл харитаси"ни ҳамда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан эришилган Ҳамкорлик дастури бандларини батафсил муҳокама қилишни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистонда 2024 йил сентябрь ойида ўз фаолиятини бошлаши керак бўлган П.М.Машеров номидаги Витебск давлат университети таълим муассасаси филиалини очиш бўйича музокаралар жараёнини давом эттириш ва якунлаш таклифини қўллаб-қувватладилар.
Биринчи Ўзбекистон-Беларусь профессионал таълим форуми якунлари бўйича мамлакатимизнинг 14 та ҳудудида касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этишда услубий ёрдам кўрсатиш бўйича эришилган келишувларга тўхталар экан, Андрей Иванец Беларусь томонида ушбу соҳада катта тажриба борлигини таъкидлади ва уларни ўзбек томони билан ўртоқлашишга тайёрлигини билдирди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Беларусьнинг "ЭкоТехноПарк-Волма Ресурс маркази" тажрибасини қўллаган ҳолда Бухоро нефть ва газ саноати коллежи негизида энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги ваколатлар марказини ташкил этиш масаласи устида ишлаяпти. Ушбу биринчи пилот марказ жорий йилда очилиши режалаштирилган.
Музокаралар чоғида, шунингдек, Ўзбекистонда талаб юқори бўлган йўналишларда "2+2" шаклидаги қўшма таълим дастурларини амалга ошириш истиқболлари хусусида ҳам фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади