Ўзбекистон ва Қатар дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилади

Март 07, 2024. 11:20 • 2 дақ

206
Ўзбекистон ва Қатар дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилади

ДОХА, 7 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик институти ректори Абдулазиз Ал-Ҳурр билан учрашув ўтказди, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида барча жабҳаларда, хусусан таълим соҳасидаги алоқаларни янада жадаллаштириш, икки мамлакат олий таълим муассасалари ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон–Қатар муносабатлари сўнгги йилларда давлатларимиз етакчиларининг саъйи-ҳаракатлари билан янги суръат олгани алоҳида қайд этилди. 

Шунингдек ўқинг

Томонлар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Дипломатик академияси ва Қатар ТИВ ҳузуридаги Дипломатик институти ўртасида тренинглар ўтказиш ва ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда имзолаш масалалари хусусида фикр алмашдилар.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети делегациясининг Қатарга ташрифини ишлаб чиқиш ва ташриф давомида мазкур ҳужжатни имзолаш ҳамда ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олиш муҳимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, Қатар ТИВ ҳузуридаги Дипломатик институти томонидан ташкил этиладиган ўқув курсларига мамлакатимиз вакилларини жалб этиш, Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро тадбирларга ушбу институт ходимлари иштирокини таъминлаш тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш