Ўзбекистон ва Хитой ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Февраль 02, 2026. 11:02 • 29 сония
• 124
ИНЬЧУАНЬ, 2 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари Хитойнинг Нинся-Хуэй мухтор туманига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф доирасида Нинся ҳудуди ва Ўзбекистон вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликка бағишланган, маҳаллий расмий доиралар, илмий ва бизнес вакиллари ҳамда экспертлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда барча соҳаларда, хусусан, экология йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда “Яшил макон” умуммиллий дастурининг тақдимоти ўтказилди.
Учрашув якунида чўлланишга қарши курашиш, “яшил ривожланиш”, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш учун Нинся мақсадли делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
