Logo

Ўзбекистон ва Словения давлат бошқарувига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилмоқда

Август 28, 2024. 10:16 • 42 сония

236
Ўзбекистон ва Словения давлат бошқарувига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилмоқда

БУДАПЕШТ, 28 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Словениянинг Йожеф Штефан номидаги институтининг Ахборот технологиялари соҳасидаги билимларни узатиш маркази раҳбари Митей Ермол ва "Минтақавий мулоқот" халқаро нодавлат ташкилоти директори Катей Гершак билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида икки мамлакат илмий-тадқиқот институтлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Истиқболли йўналишлар — ахборот технологиялари, жумладан, давлат бошқарувига сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг аҳамияти алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти делегациясининг июль ойида Любляна шаҳрига ташрифи якунлари бўйича маълумот берилди.

Томонларни қизиқтирган асосий йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба ва билим алмашишни давом эттиришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш