Ўзбекистон ва Британия инглиз тилини ўқитиш дастурларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради
Октябрь 03, 2024. 09:00 • 44 сония
• 201
ЛОНДОН, 3 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлигининг Ижодиёт, спорт ва таълим масалалари бўйича департаменти директори Руперт Дэниэлс билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Британия томони суҳботда охирги йилларда Ўзбекистонда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг-кўламли ислоҳотлар, ёшларнинг сифатли таълим олиши ва самарали ижодий фаолияти учун яратиб берилаётган шароитлар ҳамда мамлакатда креатив иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирларни юқори баҳолади.
Расмий Лондоннинг Ўзбекистон билан мактабгача, ўрта ва олий таълим соҳаларида ҳамда креатив иқтисодиёт йўналишида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлиги қайд этилди.
"Британия Ўзбекистон билан инглиз тилини ўқитиш дастурларини кенгайтириш ва университетлараро алоқаларни чуқурлаштиришга тайёр", деди Руперт Дэниэлс.
Учрашув якунида жорий октябрь ойида Британия Бизнес ва савдо вазирлиги делегациянинг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади