Ўзбекистон ва Буюк Британия энергетика хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради
Март 18, 2025. 10:19 • 44 сония
• 113
ЛОНДОН, 19 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британиянинг энергетика хавфсизлиги ва углерод нейтраллиги масалалари бўйича вазири ўринбосари лорд Хант билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот аввалида лорд Хант Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва углерод нейтраллигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юксак баҳолади.
Британия томони экологик барқарорликни таъминлаш, иқтисодий ўсишнинг ресурслар тежамкорлигига асосланган "яшил" ривожланиш моделига ўтиш бўйича Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсадлари, шу жумладан, кам углеродли ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ва "яшил" молиялаштириш миллий дастури ишлаб чиқилгани, инвестиция лойиҳаларида "яшил" компонентлар келгуси беш йилда 50 фоизгача кўпайтирилиши бўйича режаларни олқишлади.
Суҳбат давомида энергетика хавфсизлиги ва углерод нейтраллигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш хусусида ҳам фикр алмашилди.
Учрашув якунида юқоридаги масалалар бўйича амалий алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди