Таиланднинг энг қадимий университетида Ўзбекистон маданияти ва миллий меросига бағишланган тадбир ўтказилди

Ноябрь 05, 2026. 14:00 • 2 дақ

• 74
Таиланднинг энг қадимий университетида Ўзбекистон маданияти ва миллий меросига бағишланган тадбир ўтказилди
Таиланднинг энг қадимий университетида Ўзбекистон маданияти ва миллий меросига бағишланган тадбир ўтказилди
Таиланднинг энг қадимий университетида Ўзбекистон маданияти ва миллий меросига бағишланган тадбир ўтказилди

БАНГКОК, 5 ноябрь. /“Дунё” АА/. Таиланднинг Таммасат университетида Ўзбекистоннинг маданияти ва миллий меросига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Бош консули Фахриддин Султонов нутқ сўзлади. У бундай тадбирлар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, тай ёшларининг минтақа, унинг тарихи, маданияти ва анъаналари ҳақидаги билимларини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

“Евроосиё – халқлар чорраҳаси” номли тадбир доирасида иштирокчилар минтақа ҳақидаги назарий билимларини мустаҳкамладилар ва амалий машғулотларда қатнашдилар. Шунингдек, Санъат факультети декани, профессор Сисират На Ранонг билан учрашув бўлиб ўтди. У университет талабаларининг ўзбек тилини ўрганишга бўлган алоҳида қизиқишини қайд этди.

Шунингдек, Санъат факультетида “Ўзбекистон: кино, суҳбат ва Марказий Осиё таъмлари” мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда Таиландда истиқомат қилаётган ватандошимиз, “Rajabhat Valaya Alongkorn University Demonstration School” катта ўқитувчиси Бахтиёр Каримов талабалар ва ўқитувчиларга Ўзбекистоннинг миллий, маданий қадриятлари ҳамда урф-одатлари ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш