Logo

Ўзбекистон ва Венгрия тиббиёт тизими бўйича ҳамкорлик қилади

Февраль 12, 2026. 16:16 • 2 дақ

331
Ўзбекистон ва Венгрия тиббиёт тизими бўйича ҳамкорлик қилади

БУДАПЕШТ, 13 февраль. /“Дунё” АА/. Элчихона томонидан Венгрия Ички ишлар вазирлигининг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат котиби ўринбосари Юдит Бидло билан мулоқот ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда томонлар соғлиқни сақлаш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича Ҳукуматлараро ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш, венгриялик мутахассислар иштирокида Ўзбекистонда жарроҳлик операциялари ўтказиш масалаларида фикр алмашилди. Мулоқот давомида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг Венгрияга ташрифини ташкил этиш бўйича ҳам тўхталиб ўтилди.

Музокараларда Венгрия томони онкология, нейрохирургия, трансплантология, эндокринология, кардиохирургия ва бошқа соҳаларда қўшма операцияларни ўтказиш учун ўз мутахассисларини Ўзбекистонга юбориш орқали Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Юдит Бидло ўзбекистонлик шифокорлар билан биргаликда даволаш ва қўшма жарроҳлик амалиётларини ўтказишни муҳокама қилиш учун телемедицина орқали онлайн тиббий маслаҳатларни ташкил этишни таклиф қилди.

Соғлиқни сақлаш дирекцияси раҳбарияти 2026 йилда олий даражадаги ташриф чоғида имзоланиши мумкин бўлган Ўзбекистондан Венгрияга 12 нафар беморнинг қисман бепул даволанишини назарда тутувчи Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг янги лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича музокараларни қайта бошлашга рози бўлди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Венгрия Ички ишлар вазирлиги ўртасида 2026–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва имзолаш таклифини қўллаб-қувватлади. Ҳужжат Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йилда Венгрияга ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш