Logo

Ўзбекистон элчиси Польшанинг Шарқий Европа тадқиқотлари институти жамғармаси директори билан учрашди

Июль 17, 2024. 11:04 • 32 сония

220
Ўзбекистон элчиси Польшанинг Шарқий Европа тадқиқотлари институти жамғармаси директори билан учрашди

ВАРШАВА, 18 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польшанинг Шарқий Европа тадқиқотлари институти жамғармаси директори Ежи Бохинский билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, юртимизга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт ҳажмини ошириш ва савдо алоқаларини мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ҳамкорликда иқтисодий тадбирлар, бизнес форумлар, анжуманлар ва илмий семинарлар ташкил этишга эътибор қаратилди.

Учрашув якунида жамғарма билан ҳамкорликда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларининг бизнес-миссияларини ташкил этиш ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишилиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш