Ўзбекистон Эрон ҳудудлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтирмоқда

Октябрь 22, 2026. 12:30 • 49 сония

• 58
Ўзбекистон Эрон ҳудудлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтирмоқда

САРИ, 22 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг Мозандарон устони (провинцияси) губернатори Меҳди Рустамий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат давомида дипломатимиз Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун яратилган шарт-шароитлар, тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари, саноат ва экспорт имкониятлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Элчи Ўзбекистон икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришдан манфаатдор экани ҳамда муҳокама қилинган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш йўлида яқин ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро манфаатли йўналишларда шерикликни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни илгари суришдан бирдек манфаатдор эканини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш