Люблянадан муносабат: АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши халқаро муносабатларнинг янада мувозанатли тизимини шакллантиришга хизмат қилади

Октябрь 22, 2026. 10:30 • 2 дақ

• 90
Люблянадан муносабат: АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши халқаро муносабатларнинг янада мувозанатли тизимини шакллантиришга хизмат қилади

ЛЮБЛЯНА, 22 октябрь. /“Дунё” АА/. Словения–Марказий Осиё муносабатлари бўйича эксперт, Словения Янги университетининг халқаро муносабатлар кафедраси доценти Денис Манчевич “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг 18-20 октябрь кунлари Ўзбекистонга амалий ташрифи юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

­­– Ўзбекистон, умуман, минтақанинг жадал ривожланишини катта қизиқиш билан кузатиб бораман. Жорий йилнинг май ойида амалга оширган сафарим чоғида мамлакатингизнинг ривожланиш суръати ва унинг улкан салоҳияти менда чуқур таассурот қолдирди.

АҚШ давлат котибининг Самарқандга ташрифи Ўзбекистон олиб бораётган ташқи сиёсатнинг муваффақиятидан далолат беради. АҚШ учун бу геосиёсий жиҳатдан ғоят муҳим ва жадал ривожланаётган минтақада ўзининг стратегик иштирокини мустаҳкамлаш имкониятидир.

Ўзбекистон учун бу халқаро шерикликни диверсификация қилиш йўлидаги муҳим қадамдир.

Шунингдек ўқинг

АҚШнинг “C5+1” форматидаги иштироки хавфсизлик соҳасидаги умумий вазифаларни ҳал этиш ва давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу бутун минтақанинг янада барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун шароит яратади. АҚШ учун бу формат Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳам сиёсий, ҳам, айниқса, иқтисодий соҳада янада кенг қамровли ҳамкорлик қилиш имкониятларини очади.

Минтақада 200 та Америка компаниясининг фаолият юритаётгани иқтисодий манфаатларга сезиларли даража ижобий таъсир кўрсатмоқда. Ўрта йўлакни ривожлантириш, энергетика ва инфратузилмавий ўзаро боғлиқлик АҚШ, Ўзбекистон ва билвосита Европа манфаатлари сезиларли даражада мос келадиган йўналишлар сирасига киради.

Европа Иттифоқи, ўз навбатида, Словения нуқтаи назаридан, Марказий Осиёда барқарорлик, суверенитет ва иқтисодий очиқликнинг мустаҳкамланиши ниҳоятда ижобий тенденциядир. Европа Иттифоқи, энг аввало, энергетика ва ўта муҳим хомашё соҳаларида етказиб бериш занжирларини диверсификация қилиш мақсадида ишончли шерикликни шакллантиришга фаол интилмоқда.

АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши халқаро муносабатларнинг янада мувозанатли тизимини шакллантириш ва муқобил савдо йўналишларини ривожлантиришга хизмат қилади, бу эса узоқ муддатли истиқболда Европанинг геосиёсий ва геоиқтисодий мавқеига ижобий таъсир кўрсатади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш