Красноярскда илк бор “Қовун сайли” ўтказилди

Июль 08, 2026. 08:55 • 2 дақ

140
Красноярскда илк бор “Қовун сайли” ўтказилди
Красноярскда илк бор “Қовун сайли” ўтказилди
Красноярскда илк бор “Қовун сайли” ўтказилди
Красноярскда илк бор “Қовун сайли” ўтказилди
Красноярскда илк бор “Қовун сайли” ўтказилди

КРАСНОЯРСК, 8 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ташаббуси билан Красноярск ўлкасида илк бор “Қовун сайли” ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбир нафақат Красноярск аҳолиси ва меҳмонларини, балки айни пайтда ушбу ўлкадаги турли корхоналарда меҳнат қилаётган кўплаб ватандошларимизни, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари вакилларини ҳам бир жойга жамлади.

Мамлакатимизнинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров мазкур байрам нафақат ўзбек халқининг меҳнатсеварлиги, балки унинг меҳмондўстлик, бағрикенглик ва инсонпарварлик каби фазилатларини ҳам акс эттирганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

“Қовун сайли” давомида Красноярск давлат ва жамоат доиралари вакиллари сўзга чиқиб, Ўзбекистон маданияти ва санъатининг бетакрорлигини қайд этди. Шунингдек, ўлкадаги ўзбек диаспорасига ўз маданияти, тарихи, анъаналари ва урф-одатларини сақлаб қолишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

Тадбирга ташриф буюрган Фарғона шаҳридаги “Фантазия” рақс жамоасининг саҳна кўриниши иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Жамоа ўзбек рақс санъатининг бетакрорлиги ва гўзаллигини намойиш этди.

Миллий куй-қўшиқлар ижрочилари, доира, танбур каби миллий чолғу асбобларини моҳирона чалган созандалар – Улуғбек Ҳошимов ва Низомжон Ваҳобовнинг ижод намуналари ҳам тадбирга ўзига хос шукуҳ бағишлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш