Logo

Ўзбекистон ва Буюк Британия мода соҳаси учун янги таълим дастурларини жорий этади

Октябрь 29, 2025. 15:07 • 47 сония

82
Ўзбекистон ва Буюк Британия мода соҳаси учун янги таълим дастурларини жорий этади

ЛОНДОН, 31 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Лондон мода коллежи (London College of Fashion, UAL)нинг халқаро ҳамкорлик бўйича директори Шабир Аслам билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда мода таълимини ривожлантириш, креатив индустрия соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва Ўзбекистонда мода соҳаси учун янги таълим дастурлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда мода ва дизайн соҳасига бўлган эътибор ортиб бораётгани, ёш дизайнерлар учун замонавий таълим дастурлари жорий этилаётгани таъкидланди.

Лондон мода коллежи ва Ўзбекистондаги тегишли таълим муассасалари ўртасида мазкур йўналишда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, миллий либослари ва анъаналари, айниқса ҳозирги замон дизайнини уйғунлаштириш орқали халқаро мода майдонида миллий брендни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Британия вакили Лондон мода коллежи ўзбекистонлик дизайнерлар ва талабаларга мода йўналишидаги илғор тажрибаларни ўргатиш ва малака оширишига кўмаклашишига тайёрлигини маълум қилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш