Лондонда Ўзбекистон Транспорт тизимини 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси тақдимоти бўлиб ўтди
Декабрь 16, 2024. 10:56 • 2 дақ
• 166
ЛОНДОН, 16 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Лондонда нуфузли "CERGE-EI" жамғармаси томонидан ташкил этилган "Евроосиё ва транспорт йўлаклари: таъминот занжири, муҳим минераллар ва энергияга ўтиш" мавзусидаги халқаро конференцияда нутқ сўзлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"CERGE-EI" жамғармаси 1993 йилда Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиёда иқтисодий саводхонликни ошириш ҳамда бозор механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган илғор иқтисодий таълим ва тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Мазкур фонд иқтисодиёт соҳасидаги мутахассислар учун стипендиялар тақдим этади. Ҳар йили фонд томонидан долзарб масалаларни кўриб чиқиш, ҳамда уларнинг иқтисодий оқибатларини таҳлил қилган ҳолда, самарали ечимларни ишлаб чиқишга қаратилган йирик халқаро форумлар ўтказилади.
Тадбирда 15 дан ортиқ давлатдан сиёсий, ишбилармон ва эксперт доираларининг вакиллари иштирок этди.
Конференцияда замонавий геосиёсий муаммолар шароитида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва Евроосиёда барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди. Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг Транскаспий йўналиши бўйлаб давлатлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, жумладан, рақамлаштириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва ўзаро боғлиқликни оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида мамлакатимизнинг транзит, энергия таъминоти ва кам углеродли қўшилган қиймат занжирларини яратиш, муҳим фойдали қазилмаларни ривожлантириш, тоғ-кон саноати, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳаларидаги салоҳияти очиб берилди. Ўзбекистон мисолида ушбу асосий тармоқларни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилишга қаратилган бозор ва сиёсатнинг рағбатлантириш усуллари батафсил баён этилди.
Кун тартибидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимиз Транспорт тизимини 2035 йилгача ривожлантириш стратегиясига эътибор қаратилиб, унда маҳаллий юкларнинг денгиз портларига тезроқ етиб бориши учун транспорт йўлакларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади