Logo

Ўзбекистон ва Буюк Британия бўлажак дипломатларни тайёрлаш бўйича таълим дастурларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилади

Сентябрь 19, 2024. 10:46 • 47 сония

118
Ўзбекистон ва Буюк Британия бўлажак дипломатларни тайёрлаш бўйича таълим дастурларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилади

ЛОНДОН, 19 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британия Дипломатик академияси директорининг собиқ ўринбосари Иан Проуд билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги таълим соҳасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати юзасидан фикр алмашилди ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида тажриба ва билим алмашиш, касбий тайёргарлик ва малака ошириш дастурларини амалга ошириш, шунингдек, академик алмашинув имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Британия дипломатик таълим тизимида кўп йиллик тажрибага эга Иан Проуд Ўзбекистонда халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлашга қаратилган таълим дастурларини ривожлантиришга кўмаклашишдан манфаатдорлигини билдирди.

Ўзбекистон элчиси ўз навбатида мамлакатда таълим сифатини ошириш учун халқаро алоқалар ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Томонлар Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор қўшма тадбирларни белгилаб олдилар ва ўзаро мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш