Сирдарё вилояти техникумларига Хитойдан 20 дан ортиқ замонавий смарт-панеллар туҳфа қилинди
Октябрь 23, 2026. 08:10 • 48 сония
• 99ГУАНЧЖОУ, 23 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан Хитойнинг “Guangdong HAID Group” компанияси томонидан Сирдарё вилоятидаги учта техникумга 20 дан ортиқ замонавий смарт-панеллар тақдим этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу ташаббус техникумларда таълим сифатини ошириш ва талабаларнинг замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
Шу билан бирга, Сирдарё вилояти техникумлари ва Хитойнинг “Guangdong HAID Group” компанияси раҳбарлари ўртасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида касбий тайёргарлик дастурлари орқали 100 нафар битирувчини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

