Ўзбекистон-Британия юридик ассоциацияси ташкил этилди
Июль 02, 2025. 09:21 • 2 дақ
• 554
ЛОНДОН, 2 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида "Uzbek Law Day" (Ўзбекистон ҳуқуқ куни) форуми ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг етакчи юридик ҳамда инвестицион компаниялари, халқаро молиявий тузилмалари ва давлат идоралари вакиллари иштирок этди.
Форумда Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, хорижий инвесторлар учун яратилаётган ҳуқуқий кафолатлар, суд мустақиллиги ва адолатли бизнес муҳитини таъминлаш йўналишидаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида Тошкент халқаро арбитраж маркази, "PraeLegal Uzbekistan" ҳамда Британиянинг "Barnes Law", "Curtis", "Latham & Watkins", "Eldwick Law" "Steptoe International" каби бир қатор юридик компаниялари раҳбарлари ўртасида музокаралар ташкил этилди.
Томонлар халқаро ҳуқуқий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, Британиянинг етакчи юридик компаниялари ва консалтинг агентликлари билан амалий алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистонда хусусий секторни ривожлантириш, инвестицион лойиҳаларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва қонуний кафолатлар масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Иштирокчилар "Uzbek Law Day" ташаббусини юқори баҳолаб, уни икки мамлакат ўртасидаги ҳуқуқий мулоқотни ривожлантириш, бизнес ҳамкорликни кенгайтириш ва инвестициявий муҳитни янада яхшилашга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоладилар.
Шунингдек, форум доирасида Ўзбекистон-Британия юридик ассоциацияси ташкил этилди.
Унинг асосий мақсади Ўзбекистон ва Британия ҳуқуқшунослари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, юриспруденция соҳасида илмий, таълим ва амалий дастурларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқий амалиётда тажриба алмашиш, Ўзбекистон ва Британия ҳуқуқ тизимларини ўрганиш, шунингдек, ҳар икки мамлакатдаги қонунчилик ва ҳуқуқий амалиётнинг ҳолати ҳамда мавжуд муаммоларини таҳлил қилишдан иборат.
Форум якунларига кўра, Ўзбекистон ва Британия компаниялари ўртасида ҳуқуқий ҳамкорликка оид бир қатор келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади