Ўзбекистон элчиси Британиянинг таниқли ижод уйи билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Январ 08, 2025. 07:17 • 2 дақ
• 158
ЛОНДОН, 8 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Лондонда жойлашган "Renée Pfister Art & Gallery Consultancy"санъат ва галереялар бўйича маслаҳатлар тақдим этувчи ижод уйи таъсисчиси ва директори Рене Пфистер билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Art & Gallery Consultancy" ташкилоти йирик маданий тадбирлар, кўргазмалар ҳамда санъат ҳафталиги доирасида ўтказиладиган дастурларни ишлаб чиқиш бўйича ўз хизматларини тақдим этади.
Рене Пфистер музейлар ва санъат оламида ўттиз йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган таниқли бадиий раҳбар, куратор, регистратор ва бизнес маслаҳатчи ҳисобланади. Ташкилот Лондонда таъсис этилган. Унинг профессионал фаолияти 1992 йилда Британия музейида куратор ёрдамчиси сифатида бошланган. У ҳозирда Лондон сити университетида "The Business of the Visual Arts and Curating & Exhibition Management" ўқув курсларини ўтказиб келмоқда.
Учрашув давомида Рене Пфистер томонидан Ўзбекистонда санъат ва маданият соҳасида амалга оширалаётган кенг-кўламли ислоҳотларни юқори эътироф этилиб, келгусида ташкилотнинг республикадаги идора ва корхоналар билан ҳамкорликларни йўлга қўйиш ҳамда кенгайтиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлиги билдирилди.
Мулоқот давомида келгусида нуфузли йўналишларда қўшма тадбирлар ва кўргазмаларни ўтказиш ҳамда санъат соҳаларида ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, "Renée Pfister Art & Gallery Consultancy"нинг йирик маданий тадбирлар ва санъат кўргазмалари лойиҳаларини бошқариш ҳамда уларни ўтказиш амалиётларида катта тажрибага эгалиги таъкидланди.
Суҳбат якунида Рене Пфистер томонидан "Renée Pfister Art & Gallery Consultancy" билан Ўзбекистоннинг манфаатдор идора ва ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларида амалий кўмак кўрсатишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади