Ўзбекистон маданияти ва сайёҳлик салоҳияти НАТО бош қароргоҳида ўтказилган тадбирда тақдим этилди

Май 21, 2024. 10:49 • 2 дақ

205
Ўзбекистон маданияти ва сайёҳлик салоҳияти НАТО бош қароргоҳида ўтказилган тадбирда тақдим этилди

БРЮССЕЛЬ, 21 май. /"Дунё" АА/. Бельгиянинг Монс шаҳрида жойлашган НАТОнинг операциялар бўйича Бирлашган қуролли кучлар қўмондонлиги бош қароргоҳида ташкилотга аъзо ва шерик давлатлар вакиллари иштирокида "НАТОга шерик давлатлар куни" тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирнинг асосий мақсади НАТОга аъзо ва шерик давлатларнинг маданияти, урф-одатлари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда миллий таомларини намойиш этиш орқали ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашдан иборатдир.

Мазкур анжуман НАТОнинг маданий йўналишдаги асосий тадбирларидан бири бўлиб 2005 йилдан бери ҳар йили мазкур қароргоҳда ўтказиб келинади.

Шунингдек ўқинг

Жорий йилги тадбирда 20 дан ортиқ НАТОга аъзо ва шерик давлатларнинг вакиллари иштирок этди.

Анжуман иштирокчилари ўзбек халқининг маданияти, урф-одатлари, миллий анъана ва қадриятлари билан танишдилар. Шу билан бирга Ўзбекистоннинг қадимий обидаларини намоён этувчи суратлар ва миллий ҳунармандчилик намуналари ўрин олган кўргазма ташкил этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш