Токиода Ўзбекистон–Япония ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Октябрь 14, 2026. 11:00 • 1 дақ

• 178
Токиода Ўзбекистон–Япония ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

ТОКИО, 14 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари Япония Ташқи ишлар вазирлиги ташқи сиёсат маҳкамасининг Протокол департаменти директори Кэйичи Ҳара билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида томонлар икки томонлама муносабатларнинг ижобий динамикасини қайд этиб, Ўзбекистон Президентининг 2025 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган расмий ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни изчил ҳаётга татбиқ этиш муҳимлигини таъкидладилар.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида қўшма тадбирларни тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, маданий-гуманитар ва инвестициявий алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида томонлар ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон элчихонаси ва Япония Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги конструктив ҳамкорликни изчил давом эттиришдан манфаатдор эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш