Шотландия аёллар тадбиркорлиги ташкилоти Ўзбекистонда хотин-қизлар бизнесини ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширади
Октябрь 24, 2024. 07:33 • 2 дақ
• 154
ЛОНДОН, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари "Шотландия аёллар тадбиркорлиги" (Women’s Enterprise Scotland – WES) ташкилоти бош директори Кэролин Керри билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

WES 2011 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади аёлларнинг бизнес бошлашлари ва ривожлантиришлари учун имкониятлар яратиш, шунингдек, бизнесда гендер тенгликни таъминлашдан иборат. Ташкилот аёлларнинг бизнесда муваффақиятли бўлишлари учун дастурлар ва тренингларни таклиф этади. Шунингдек, маҳаллий ва халқаро ҳамкорлар билан биргаликда инклюзив бизнес экотизимини яратиш мақсадида ишлайди. У аёллар томонидан бизнес ғояларини яратиш ва амалга ошириш, раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда бизнесни ўстириш ва кенгайтиришга ёрдам бериш учун таълим хизматларини ҳам тақдим этади.
Суҳбат давомида Ўзбекистонда тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Кэролин Керри Ўзбекистонда тадбиркор аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш, ресурслар ва сармояларни тенг тақсимлаш борасида амалга оширилаётган қатор ислоҳотлар ва ташаббусларни юқори баҳолади.
WES томонидан Ўзбекистонда аёлларнинг бизнесда муваффақиятли бўлишлари учун дастурлар ва тренинглар ташкил этиш бўйича республиканинг тегишли ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирилди.
Мулоқот якунида WES ва "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади