Logo

Ўзбекистон элчиси Покистон Президенти матбуот котиби билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Декабрь 02, 2025. 18:02 • 2 дақ

126
Ўзбекистон элчиси Покистон Президенти матбуот котиби билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

ИСЛОМОБОД, 2 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон Президенти матбуот котиби Муртазо Соланги билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот аввалида Муртазо Соланги Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларнинг бугунги даражасини юқори баҳолаб, сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини ва стратегик динамикага эга бўлганини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп томонлама алоқалар фаоллашиб бораётгани, бунда Президент Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўртасида шаклланган ўзаро ишонч ва яқин дўстлик алоқалари муҳим ўрин тутиши қайд этилди. 

Покистон вакили Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маънавий меросига, унинг жаҳон цивилизациясига, ислом маданияти ва илм-фанига қўшган ҳиссасига чуқур ҳурматини билдирди. У, шунингдек, Самарқанд ва Бухоро нафақат ислом оламининг дурдоналари, балки бутун минтақанинг маданий-маънавий маконини шакллантирган энг муҳим марказлар эканини таъкидлади.

 – Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюрганман, жумладан, 2022 йилда ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши саммитида иштирок этганим ҳануз ёдимда, – деди. – Самарқанддаги ўзгаришлар менда катта таассурот қолдирди Муртазо Соланги ва тарихий меросга ҳурмат ҳамда замонавий урбанизацияни уйғунлаштирган ҳолда мамлакат ривожланишининг янги динамикасини намойиш этмоқда.

 Учрашувда, шунингдек, сиёсий, парламентлараро, инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика, маданият, туризм, илм-фан соҳаларида Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва Марказий Осиё мамлакатларини бирлаштириш ғоясини илгари суришдаги роли алоҳида таъкидланди. Бу ташаббуслар Покистон раҳбарияти ва эксперт-таҳлил доиралари томонидан юқори баҳоланиши, покистонлик журналист Аббос Хоннинг “Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепцияси” китоби бунга яққол мисол бўлиши қайд этилди.

Шунингдек, томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятдаги масалалар хусусида ҳам фикр алмашди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш