Logo

Япония Ҳудудий ассамблеяси делегацияси илк маротаба Ўзбекистонга ташриф буюради

Октябрь 29, 2025. 16:05 • 31 сония

72
Япония Ҳудудий ассамблеяси делегацияси илк маротаба Ўзбекистонга ташриф буюради

ТОКИО, 29 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Хирошима префектураси ассамблеясининг Халқаро тинчлик ва туризм қўмитаси раиси, Либерал-демократик партияси аъзоси Кейжи Эбису билан онлайн учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида япон томонига мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида парламент ролини ошириш, демократик жараёнларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ривожлантириш борасида маҳаллий Кенгашларнинг фаолияти ҳақида сўзлаб берилди.

Кейжи Эбису шу йил ноябрь ойида Хирошима префектураси ассамблеяси раиси Такаши Накамото бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи режалаштирилгани маълум қилди.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Хирошима префектураси ўртасида парламентлараро, туризм ва меҳнат миграцияси йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш