Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Будапештда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди

Май 21, 2025. 15:32 • 37 сония

2208
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Будапештда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 21 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган  Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Шарқ ва Ғарб ўртасидаги муҳим кўприк — Будапештда Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Петер Сийярто жаноблари ва Венгрияга илиқ меҳмондўстлик учун самимий миннатдорлик билдирамиз.

Будапешт декларацияси бугун келажакка йўналтирилган чуқур ҳамкорлик борасидаги умумий қарашларимизни акс эттирувчи муҳим ҳужжатдир. Умумий фаровонлик йўлида янада жадал иқтисодий ҳамкорликка устувор аҳамият берадиган ягона ёндашув тарафдоримиз".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш