Logo

Кобулда биринчи Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Июль 17, 2025. 21:29 • 38 сония

1264
Кобулда биринчи Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 17 июль. /"Дунё" АА/. Бугун ташриф билан Кобул шаҳрига борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов  Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мавлавий Амир Хон Муттақий жаноблари билан биргаликда бугун Кобулда дастлабки сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Минтақавий ўзаро боғлиқлик, сув ресурсларини биргаликда бошқариш, иқтисодий ҳамкорлик, таълимни қўллаб-қувватлаш ва маданий меросни тиклаш борасидаги интилишларимиз қатъий эканини тасдиқладик.

Ўзбекистон халқаро майдонда Афғонистоннинг мустаҳкам тинчлик, барқарорлик ва умумий тараққиётни таъминлайдиган минтақавий ва глобал жараёнларга янада чуқур интеграциялашувини илгари суришда давом этади".

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш