Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари АҚШ делегацияси билан учрашди
Октябрь 27, 2025. 21:39 • 51 сония
• 61
ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бугун АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау бошчилигидаги Америка делегациясини қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау бошчилигидаги Америка делегацияси билан конструктив учрашув бўлиб ўтди, - деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўзининг telegram каналида.- АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакиллари Ўзбекистонда кейинги 8 йил давомида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг шиддати ва жадал суръатини қайд этдилар.
Биз мамлакатларимиз ўртасида савдо соҳасида очилаётган имкониятларга алоҳида эътибор қаратдик. Жамоат хавфсизлиги борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик.
Бундай учрашувлар томонларнинг салоҳиятини яхшироқ тушуниш ва рўёбга чиқариш имконини беради. Зеро, мамлакатимиз ўзининг очиқлик сиёсати билан таълим, маданият, иқтисодиёт ва бошқа кўплаб соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда тобора кўпроқ ҳамкорларни жалб этмоқда".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди
Кобулда биринчи Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Афғонистон элчисини қабул қилди