Logo

Ўзбекистон ва Баҳрайн ташқи ишлар вазирлари Дипломатик паспорт эгалари учун визаларни бекор қилиш тўғрисидаги битимни имзоладилар

Август 21, 2025. 10:09 • 53 сония

3677
Ўзбекистон ва Баҳрайн ташқи ишлар вазирлари Дипломатик паспорт эгалари учун визаларни бекор қилиш тўғрисидаги битимни имзоладилар

ТОШКЕНТ, 21 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Манамага расмий ташрифи доирасида Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяни билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяни жаноблари ва унинг жамоаси билан жуда самимий ва самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг  telegram-каналида. – Музокараларимиз давомида Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги шерикликни янада мустаҳкамлаш – сиёсий мулоқотни кенгайтиришдан тортиб савдо, инвестициялар ва институционал тажриба алмашишни кўпайтиришгача бўлган масалалар юзасидан фикр алмашдик. Минтақавий ва глобал ҳамкорликнинг энг долзарб масалаларини кўриб чиқдик. Марказий Осиё ва Кўрфаз давлатлари ўртасидаги кўприкларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратдик. Шунингдек, Дипломатик паспорт эгалари учун визаларни бекор қилиш тўғрисидаги Битимни имзоладик.


Ҳамкорлигимиз замирида ётган дўстлик ва ўзаро ҳурмат руҳини юксак қадрлаймиз. Бугунги муҳокамаларимизга асосланиб, умумий ғояларимизни ҳар икки мамлакатимиз манфаатига хизмат қиладиган аниқ ташаббусларга айлантиришни интиқлик билан кутамиз".

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш