Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди

Июль 31, 2025. 13:48 • 49 сония

1381
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди

ТОШКЕНТ, 31 июль. /"Дунё" АА/. Ташриф билан Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун ушбу мамлакат Президенти Садир Жапаров томонидан қабул қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Жаноби Олийларига етказишдан мамнунмиз , – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва қардошлик муносабатлари мисли кўрилмаган суръатлар билан ривожланиб, барқарор тараққиёт учун энг қулай шарт-шароитларни яратмоқда. Давлатларимиз Раҳбарларининг тинимсиз саъй-ҳаракатлари туфайли, икки мамлакат ўртасида ҳеч қандай ҳал этилмаган масала қолмади.

Кун тартибимиз кенг қамровли бўлиб, истисносиз барча йўналишларни қамраб олди. Инфратузилмадан тортиб гуманитар йўналишгача бўлган барча соҳалардаги қўшма лойиҳаларимиз нафақат икки давлат манфаатларига, балки бутун минтақа ва ундан кенгроқ ҳудудлар тараққиётига ҳам хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазирликлари барча эришилган келишувларнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттиради".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш