Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қатар Ташқи ишлар вазирлиги давлат вазири билан учрашди

Июнь 26, 2026. 23:04 • 59 сония

75
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қатар Ташқи ишлар вазирлиги давлат вазири билан учрашди

ТОШКЕНТ, 27 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хорватияга ташрифи доирасида Қатар Ташқи ишлар вазирлиги давлат вазири Муҳаммад бин Абдулазиз бин Солиҳ Ал-Хулайфий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Қатар Давлати Ташқи ишлар вазирлиги Давлат вазири Муҳаммад бин Абдулазиз бин Солиҳ Ал-Хулайфий жаноблари билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон–Қатар муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Эришилган келишувларни амалий мазмун билан бойитиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни илгари суриш ҳамда ташқи сиёсий идоралар ўртасидаги яқин мулоқотни давом эттириш муҳимлигини таъкидладик”.

Шунингдек ўқинг

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш