Ўзбекистон ва Словения ТИВ раҳбарлари олий даражада эришилган икки томонлама келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар
Июнь 26, 2026. 23:25 • 2 дақ
• 115
ТОШКЕНТ, 26 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Словения ташқи ва Европа ишлари вазири Тоне Кажзер билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Словения ташқи ва Европа ишлари вазири Тоне Кажзер жаноблари билан конструктив руҳда учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдик ҳамда олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, ҳукуматлараро ва ишбилармонлик алоқаларини янада фаоллаштириш, шунингдек, гуманитар ва туризм соҳаларида янги қўшма ташаббусларни илгари суриш юзасидан умумий ёндашувга эришдик”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси