Ўзбекистон ва Грузия ташқи ишлар вазирлари бўлажак олий даражадаги тадбирларнинг кун тартибини муҳокама қилдилар
Июнь 26, 2026. 23:42 • 59 сония
• 87
ТОШКЕНТ, 26 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Грузия Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Грузия Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили хоним билан илиқ ва самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Олий даражадаги бўлажак тадбирлар кун тартиби ва икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашдик.
Барча соҳалардаги ҳамкорлигимизни изчил давом эттириш ва икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича биргаликда ишлашга тайёрлигимизни тасдиқладик”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси