Logo

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Самарқандда ўтказилган музокаралар чоғида олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросига алоҳида эътибор қаратдилар

Апрель 23, 2025. 19:41 • 55 сония

1651
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Самарқандда ўтказилган музокаралар чоғида олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросига алоҳида эътибор қаратдилар

ТОШКЕНТ, 23 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида бугун Самарқанд шаҳрида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Самарқанд шаҳрида Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири, ҳамкасбим Сергей Лавров жаноблари билан самарали учрашув ўтказиб, кўп қиррали ҳамкорлигимизнинг кенг доирасидаги масалаларни муҳокама қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram--каналида. – Учрашувда Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросига алоҳида эътибор қаратилди.


Икки Давлат Раҳбарлари томонидан Иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, маданий ва гуманитар боғлиқликларни чуқурлаштириш ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасида яқин ҳамкорликни давом эттириш бўйича берилган топшириқларни амалга оширишда ташқи сиёсат идоралари ўртасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдик.


Бундан ташқари, таълим, инновациялар, инфратузилма, минтақавий хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида урғу бериб ўтдик. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш ва бизнес алоқаларни фаоллаштириш йўлларини муҳокама қилдик".


"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш