Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва ЮНЕСКО бош котиби телефон орқали мулоқот чоғида Самарқандда ўтказиладиган ташкилот Бош ассамблеясига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилдилар
Август 18, 2025. 17:46 • 36 сония
• 281
ТОШКЕНТ, 18 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун ЮНЕСКО бош котиби Одри Азуле билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"ЮНЕСКО Бош котиби Одри Азуле хоним билан телефон орқали самарали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Цивилизациялар чорраҳаси бўлган тарихий шаҳар — Самарқандда ўтказиладиган ЮНЕСКО Бош ассамблеясига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик.
Ҳамкорликнинг кенг қамровли йўналишлари бўйича ҳам батафсил фикр алмашдик. Маданият, таълим ва маданий меросни асраб-авайлаш соҳаларидаги умумий саъй-ҳаракатларимизни кучайтириш муҳимлигини таъкидладик".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўз ишини расман якунлади
"The European Circle": Самарқанд қадимдан илм-фан ривожланган цивилизация маркази бўлган
"India Blooms": Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда