Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тошкентда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти билан музокара ўтказди
Март 28, 2025. 09:41 • 39 сония
• 1150
ТОШКЕНТ, 28 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча ташриф билан Тошкентга келган Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас хонимни бугун Тошкентда қутлашдан мамнунмиз, – деб ёзди 27 март куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Муҳокамаларимиздан икки томонлама ва минтақавий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари ўрин олди. Самарқандда бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" илк саммити халқларимиз фаровонлиги йўлида самарали алоқаларни мустаҳкамлаши ва янги имкониятларга йўл очишини алоҳида таъкидладик".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси