Жазоир Президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Июнь 11, 2026. 21:00 • 2 дақ

118
Жазоир Президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

ТОШКЕНТ, 11 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Жазоир Президенти Абделмажид Таббоун билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абделмажид Таббоун Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказдик.

Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилдик. Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдик.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Жазоир Раҳбариятининг Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга қаратган қатъий интилишини юксак қадрлаймиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янги мазмун билан бойитиш, мавжуд салоҳиятни тўлиқ ишга солиш ва аниқ амалий натижаларга эришиш бўйича биргаликда ишлашга тайёрмиз”.

“Дунё” АА олган

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш