Ўзбекистон ва Жазоир иқтисодий ҳамкорлик кун тартибини кенгайтирмоқда

Июнь 11, 2026. 22:20 • 2 дақ

21
Ўзбекистон ва Жазоир иқтисодий ҳамкорлик кун тартибини кенгайтирмоқда

ТОШКЕНТ, 11 июнь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоир ташқи савдо ва экспортни ривожлантириш вазири Камол Разиқ билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Жазоир ташқи савдо ва экспортни ривожлантириш вазири Камол Разиқ жаноблари билан бўлиб ўтган мулоқотимиз иқтисодий ҳамкорлик кун тартибини янги мазмун билан бойитиш имконини берди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Жазоир иқтисодиётлари бир-бирини тўлдирувчи кўплаб устунликларга эга. Марказий Осиё ва Африка ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш нуқтайи назаридан мамлакатларимиз муҳим ўрин тутади.

Учрашувда савдо ҳажмини ошириш, янги логистика йўлакларини шакллантириш, тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини рағбатлантириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда саноат кооперациясини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик.

Шунингдек, Ҳукуматлараро қўшма комиссия фаолиятини йўлга қўйиш, ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш, “Made in Uzbekistan” кўргазмасини Ал-Жазоир шаҳрида ўтказиш ва икки мамлакат тадбиркорлари учун янги имкониятлар яратиш бўйича таклифларимизни илгари сурдик”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш