Тошкент халқаро инвестиция форуми Хитой ОАВ нигоҳида
Июнь 12, 2026. 10:00 • 2 дақ
• 51
ПЕКИН, 12 июнь. /“Дунё” АА/. Хитойнинг “Китай” журналида бўлажак V Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ)га бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда ёзилишича, форум аллақачон минтақадаги энг йирик ишбилармонлик майдонларидан бирига айланиб улгурган. ТХИФ давлатлар, халқаро сармоядорлар ва жаҳон бизнеси вакилларини бирлаштирувчи Марказий Осиёнинг муҳим инвестиция платформаси сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаган.
Мақолада форум иштирокчиларга давлат раҳбарлари, халқаро молия институтлари, суверен жамғармалар ва йирик корпорациялар раҳбарлари билан бевосита мулоқот қилиш имкониятини тақдим этиши таъкидланган.
Хусусан, ТХИФ-2026 дастури давлат раҳбарлари иштирокидаги ялпи мажлис, панель сессиялари, мавзули тақдимотлар ҳамда Ўзбекистоннинг саноат ва инвестиция салоҳияти кўргазмасини ўз ичига олади.
Журналда, шунингдек, 2025 йилда бўлиб ўтган IV Тошкент халқаро инвестиция форуми якунларини юқори баҳолаб, Ўзбекистоннинг минтақадаги муҳим инвестиция маркази сифатидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси