“Lookwe”: Ўзбекистон минтақавий гуманитар ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда
Июнь 04, 2026. 21:25 • 2 дақ
• 59
ПЕКИН, 4 июнь. /“Дунё” АА/. Хитойнинг “Lookwe” нашрида Марказий ва Жанубий Осиёнинг маданий-цивилизацион меросини тиклаш ва Ўзбекистоннинг минтақавий гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришдаги ўрнига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Материалда таъкидланишича, тарихан Марказий ва Жанубий Осиё фаол маданий, илмий ва иқтисодий алмашинувнинг ягона макони бўлиб, у орқали Шарқ ва Ғарбни боғловчи энг муҳим савдо йўллари ўтган.
Ўзбекистоннинг минтақанинг умумий маданий-гуманитар платформасини шакллантириш борасидаги ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Марказий ва Жанубий Осиё чорраҳасида истиқболли таълим ва гуманитар марказ сифатида қаралаётган Термиз шаҳри алоҳида ажралиб туради.
Шунингдек, Ўзбекистон халқаро мулоқот майдонларини, жумладан, Афғонистон иштирокида транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш, академик ҳамкорликни кенгайтириш ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга қаратилган “Термиз мулоқоти” ташаббусини ривожлантирмоқда.
Экспертларнинг таъкидлашича, бундай ёндашув инклюзив минтақавийлик концепциясини акс эттиради ҳамда ҳамкорлик ва минтақавий барқарорликнинг янги механизмларини шакллантиришга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

“Eureporter”: Бельгиянинг Тошкентда элчихона очиши Ўзбекистон ва Европа ҳамкорлигининг янги босқичга кўтаради



