Сабине Маҳл: Термиз Марказий ва Жанубий Осиёни ўзаро боғловчи муҳим кўприк вазифасини бажармоқда
Июнь 04, 2026. 21:55 • 2 дақ
• 30
ТОШКЕНТ, 4 июнь. /“Дунё” АА/. БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Маҳл пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг иккинчи йиғилиши юзасидан “Дунё” ахборот агентлиги мухбирига интервью берди:
– Ўзбекистонга иккинчи Термиз мулоқотининг ташаббускори ва ташкилотчиси сифатида самимий миннатдорлик билдирамиз. Бугун ушбу майдонда кўплаб давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларининг ўзаро боғлиқлик масалаларини муҳокама қилиш учун бирлашгани алоҳида аҳамиятга эга.
Ўзбекистондаги БМТ жамоаси нуқтаи назаридан қараганда, ҳар қандай ўзаро боғлиқлик ташаббусининг марказида инсон манфаатлари туриши лозим. Бу тушунча фақат йўллар, транспорт тармоқлари ёки инфратузилма билан чекланмайди. У, аввало, инсон капитали, таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши керак.
Термиз мулоқоти айнан шу масалаларни илгари суриш учун муҳим имконият яратади. Зеро, тинчлик ва ўзаро боғлиқлик бир-бири билан чамбарчас боғлиқ тушунчалардир. Термиз эса Марказий ва Жанубий Осиёни ўзаро боғловчи муҳим кўприк вазифасини бажариб келаётган шаҳардир.
Бугунги мулоқот давлатлар ва халқларни ажратиб турадиган омилларга эмас, балки уларни бирлаштирадиган умумий мақсад ва манфаатларга эътибор қаратиш учун муҳим имконият бўлиб хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Қайрат Сарибай: Термиз мулоқоти Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда

Каха Имнадзе: Термиз мулоқоти муҳим халқаро келишув ва амалий ҳамкорлик платформага айланмоқда


