Ўзбекистон ва Палау ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Сентябрь 26, 2025. 12:28 • 33 сония
• 431
ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Палау давлат вазири Густав Айтаро билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Палау давлат вазири Густав Айтаро жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатишга доир тарихий ҳужжат – Қўшма коммюникени имзоладик.
Ушбу муҳим қадам нафақат ўзаро эзгу ниятимизни ифода этади, балки ҳамкорлик ва шерикликнинг истиқболли келажагига йўл очади.
Ўзбекистон ва Палау ўртасида янги имкониятларни рўёбга чиқариш ҳамда мустаҳкам ва узоқ муддатли алоқаларни йўлга қўйиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
