Logo

БААда "Ёшлар форуми-2024"га бағишланган очиқ давра суҳбати бўлиб ўтди

Декабрь 26, 2024. 10:18 • 2 дақ

621
БААда "Ёшлар форуми-2024"га бағишланган очиқ давра суҳбати бўлиб ўтди

АБУ-ДАБИ, 26 декабрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси вакиллари иштирокида "Ёшлар форуми-2024" га бағишланган очиқ давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг директор ўринбосари Нозима Рўзметова сўзга чиқиб, ҳозирги кунда ёшларимизнинг Янги Ўзбекистонни қуришда тутган ўрини, уларнинг фикр-ғоялари агентлик учун жуда муҳимлиги ва шу сабабдан ҳам "Ёшлар форуми-2024" ташкил қилинганлиги тўғрисида кириш сўзи қилди.

Форумда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси аъзолари фаол иштирок этиб, ўзларининг фикр-ғоялари, ташаббуслари билан бўлишди ҳамда келгусида ватанимиз ривожига ҳисса қўшишга ҳамиша тайёрлигини билдиришди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон элчихонаси маслаҳатчиси Анвар Абдухалимов элчихона ёшларнинг ташаббусларини қўллаб қувватлашга тайёр эканлиги, ҳамда ҳозирги кунда Ўзбекистон ёшлари амирликдаги нуфузли олийгоҳларда таълим олиб, юқори натижаларга эришаётганликларини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида Ёшлар ишлари агентлиги раиси Алишер Саъдуллаев Бирлашган Араб Амирлигида истиқомат қилаётган ёшларга видео мурожаат ва табрикларини юборди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш