Буюк Британияда ёш ватандошлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди
Июнь 28, 2024. 11:33 • 2 дақ
• 1466
ЛОНДОН, 30 июнь. /"Дунё" АА/. Буюк Британияда "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" давлат дастури доирасида "Uz Youth Network Event" давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир ёш тадбиркорлар ва фаол талабалар ҳамда "Uzbekistan’s Club" лойиҳасининг Британиядаги ҳамда хориждаги асосий қаҳрамонлари ташаббуси билан ўтказилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистонда ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва қўшимча бизнес имкониятларини яратиш бўйича ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Хусусан, Буюк Британиядаги Нортумбрия университети битирувчиси, "Uzbekistan’s Club" лойиҳаси қаҳрамони Олим Ғуломов ҳозирда ўз жамоаси билан бирга Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида амалга ошираётган стартап лойиҳаси ва замонавий соҳаларни ривожлантириш бўйича мамлакатимизда мавжуд имкониятлар билан таништирди.
Учрашувда, шунингдек, Буюк Британияда ва бошқа хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ёш ватандошларимизнинг мамлакатга кўникиб кетиш ва қўрқувни енгиш, янги алоқаларни ўрнатиш, ижтимоий тармоқлар ҳамда замонавий технологияларнинг, шу жумладан сунъий интеллектнинг жамият, иқтисодиёт ва меҳнат бозори келажагига таъсири ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Тадбир ватандошлар томонидан ижобий қабул қилинди ва уларнинг касбий ўсишга интилишлари қўллаб-қувватланаётгани алоҳида таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси