Logo

"Ўзбекистон ёшлари форуми" доирасида Беларусда таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди

Декабрь 28, 2024. 08:35 • 1 дақ

439
"Ўзбекистон ёшлари форуми" доирасида Беларусда таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди

МИНСК, 29 декабрь /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси билан биргаликда жорий йилнинг 24 декабрь куни Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетида "Ўзбекистон ёшлари форуми" ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Форумда Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари, университет биринчи проректори Максим Давидов, Беларусь Ёшлар иттифоқи котиби Павел Алексо, Республика ёшлар маркази бошлиғи Юлия Зинкевич, шунингдек, ушбу мамлакатда таҳсил олаётган фаол ватандошлар иштирок этди.

 Йиғилганларга 2024 йилда Ўзбекистонда амалга оширилган ишлар, таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш, янги олий таълим муассасаларини ташкил этиш, республиканинг ёшларга оид давлат сиёсати мазмун-моҳияти ва бошқалар ҳақида батафсил сўзлаб берилди. 

 Беларусда таҳсил олаётган ватандош ёшлар билан алоқаларни кучайтириш, уларни мамлакатимизда кечаётган ўзгаришларга фаол жалб қилиш масалаларига алоҳида урғу берилди. 

Тадбир доирасида "Сиз Ўзбекистонни биласизми?" мавзусида интерактив ўйин ўтказилди.

Фаол ёшларга элчихона номидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш