Logo

Польшадан табрик: Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар қаторига киришида мамлакат Конституцияси мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади

Декабрь 09, 2024. 12:35 • 42 сония

329
Польшадан табрик: Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар қаторига киришида мамлакат Конституцияси мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади

ВАРШАВА, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Польшадаги Халқаро алоқалар маркази директори Малгожата Бониковска "Дунё" АА учун интервьюсида 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан юртдошларимизни қутлади:

– 1992 йилда Ўзбекистон ўз Конституциясини қабул қилди. Конституция суверен ва мустақил давлатнинг пойдеворини яратди. Ўзбекистон ёш давлат, аммо унинг маданияти жуда қадимий саналади. Бухоро ва Самарқанд сингари қадимий шаҳарларингиз бой тарихга эга. Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам ташриф буюриш керак бўлган жой ва Марказий Осиёдаги муҳим мамлакат ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг модернизация жараёнидан ўтаётган ва дунёга очилаётган даврида муваффақият тилайман. Польша билан чуқур алоқалар ўрнатиш, бизнес, илмий ҳамкорлик ва халқлар ўртасидаги алоқаларимизнинг янада ривожлантириш учун катта имконият бор.

Менимча, Ўзбекистон келажакда Марказий Осиёнинг энг ривожланган давлатларидан бирига айланиши учун катта салоҳиятга эга.

Бу жараёнда Ўзбекистон Конституцияси мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш